Россия ва АҚШ вакиллари Суриядаги операция доирасида кунига 10-12 маротаба қўнғироқлашмоқда. Бу Сурия осмонида икки давлат ҳарбий самолётлари тўқнаш келишининг олдини олади, дея хабар беради «Коммерсантъ».
Reuters агентлигига кўра, Россия ва АҚШнинг Сурия бўйича доимий алоқалари охирги 4 ой мобайнида бўлиб ўтмоқда.
«Биз ўта жиддий муаммолар устида ишладик. АҚШ ҳамда Россиянинг фаолият доирасини ажратиш йўналишини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, миссиямизни давом эттириш имкониятини топдик», — деди АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг Яқин Шарқдаги қўмондони Жефри Харрижиан.
Изоҳ (0)