Россия Бош прокуратураси Ўзбекистоннинг Гулнора Каримовага тегишли мол-мулкни хатлаш ҳақидаги сўровини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
«Россия Бош прокуратурасига Ўзбекистон Бош прокуратурасидан Г. Каримовага тааллуқли жиноий иш юзасидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳақида сўров келиб тушди. Унда кўчмас мулк объектларини хатлаш ҳақида илтимос қилинган. Сўров айни пайтда кўриб чиқилмоқда», — дейилади Россия Бош прокуратураси матбуот хизмати хабарида.
Матбуот хизмати гап қайси кўчмас мулк объектлари ҳақида кетаётганига аниқлик киритмади.
Олдинроқ ОАВда Гулнора Каримовага Москвадаги «Камелот» турар-жой комплексида майдони 420 квадрат километр бўлган пентхаус ва Рублево-Успенск шоссесида кошона тегишли бўлгани маълум қилинганди.
Экспертлар пентхаусни 4—4,5 миллион долларга баҳолади, шосседаги данғиллама уйлар эса 1 миллиондан 60 миллион долларгача туриши мумкинлиги билдирилди.
Аввалроқ Ўзбекистон Бош прокуратураси Гулнора Каримовага нисбатан иккита жиноят иши қўзғатилгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)