Ўзбекистон Президенти Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади. Қарор матни Президентнинг расмий веб-сайтида эълон қилинди.
«Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жорий йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 1 сентябрь, жума кунига тўғри келиши ҳақидаги мурожаатини инобатга олиб, 2017 йил 1 сентябрь мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлансин», — дейилади ҳужжатда.
Республика «Нуроний», «Маҳалла» жамғармалари ва бошқа барча мутасадди идоралар, жамоат ташкилотлари Қурбон ҳайитининг жойларда тартибли ва юқори даражада, халқнинг миллий қадриятларига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга ошириш ҳақида кўрсатма берилган.
Изоҳ (0)