Лондон қироллик жамияти олимлари делфинларнинг янги турини аниқлади. Унга Inermorostrum xenops номи берилди, деб хабар қилади Meduza.
Тадқиқотчилар жониворнинг бош чаноғини Уондо дарёсидан (Жанубий Каролина штати) топди. Таҳлил дельфин Жанубий Каролина ҳудудида 30 миллион йил муқаддам яшаганини кўрсатди. У замонавий дельфинлардан жиддий фарқ қилган.
Inermorostrum турининг юзи япалоқ бўлган, оғзида эса тишлари бўлмаган. Дельфиннинг танаси узунлиги 1,5 метрни ташкил қилган. Қиёс учун, кулранг дельфиннинг узунлиги — 3 метр, афалинада — 4 метр.
Inermorostrum қирилиб кетган Xenorophidae оиласига мансуб бўлиб, улар тишли китлардан келиб чиққан (бугун ушбу туркумга кирувчи кашалот ва денгиз чўчқалари турлари тирик).
Тадқиқот муаллифларидин бири — Роберт В. Бессенекернинг сўзларига қараганда, дельфиннинг тишлари бўлмагани учун у ўлжасини сўриб олиб ютган.
Олимларнинг фикрича, ушбу делфин саёзликда яшаб, тубдан балиқ ва кальмарни овлаган. Ўлжани тезроқ топишда унга мўйлаблари ёрдам берган.
Изоҳ (0)