Мальдив расмийлари, халқаро ҳуқуқ ташкилотларининг эътирозларига қарамай, 60 йиллик тақиқдан сўнг яна ўлим жазосини тикламоқчи. Бу ҳақда мамлакат президентининг катта маслаҳатчиси Абдулла Ямин баёнот берди, деб хабар қилади «РИА Новости».
Унинг сўзларига қараганда, ўлим жазоси қотилликлар ва наркожиноятларни тутиб турувчи чора сифатида қўлланади.
«Мальдивликларнинг кўпчилиги ўлим жазосининг жорий этилишини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳар қандай ҳукумат учун мураккаб қарор. Лекин ҳукумат айбсиз инсонлар ҳаётини ҳимоя қилиши лозим», — таъкидлади Абдулла Ямин.
Маслаҳатчининг билдиришича, қатллар оммавий тарзда, бошқаларнинг кўз ўнгида ўтказилмайди. Мафуши оролидаги мамлакатнинг асосий қамоғида ушбу ҳукмни ижро этиш учун махсус камера қурилади.
Изоҳ (0)