Қозоғистон пойтахти Остонада тез орада ўзига хос масжид пайдо бўлади, деб ёзади «Islam-today.ru».
Масжид тепадан гулга ўхшайди ва бир вақтнинг ўзида олмос қирраларини эслатади. Бинонинг ичи ҳам ноёб дизайнга эга бўлади. Меҳроб девордан ажралиб, ҳавода муаллақ тургандек тасаввур ҳосил қилади.
Янги масжид қозоқча услуб ва авангард аралашмаси бўлади, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)