Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида (Гуандун провинцияси) истиқомат қилувчи эркакнинг қулоғидан тирик калтакесак чиқариб олинди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
Эркакнинг уқтиришича, у қулоғида ғалати ноқулайликни сезиб уйғониб кетган. Қулоғининг ичида нимадир ўрмалаётганини сезган эркак бу суварак бўлса керак деб тахмин қилган.
Текшириш пайтида шифокор қулоқ ичида тирик геккон борлигини аниқлаган. Калтакесакни пинцет билан илиб олишнинг иложи бўлмаган. Ўрмаловчини ҳаракатсизлантириш учун тинчлантирувчи доридан фойдаланишга тўғри келган.
Шифокорлар гекконнинг думи йўқлигидан хавотир билдирмоқда. Дум қулоқ ичида қолиб кетган бўлиши мумкин. Ҳозирча қулоқ ичидан уни топиб бўлмади.
Изоҳ (0)