Кичик ҳалқа йўли ва Фарғона йўли кўчаларининг кесишувидаги кўприкнинг қурилиши муносабати билан ҳалқа йўлининг Шимолий вокзал яқинидаги қисми тўрт кунга ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБга таяниб, «Новости Узбекистана» хабар берди.
Кичик ҳалқа йўлининг Махтумқули кўчасидан Амир Темур кўчасигача бўлган қисми 21—24 август кунлари транспорт ҳаракати учун ёпилади.
Изоҳ (0)