Тошкентнинг Олой, Юнусобод ва Қўйлиқ бозорларида 14 августдан бошлаб Ўзбекистон Халқ банки томонидан ўрнатилган, пластик картадаги маблағни нақдлаштириб берувчи банкоматлар ишга тушгани ҳақида аввал хабар берилган эди.
Номлари зикр этилган бозорларга биттадан банкомат ўрнатилгани ва шаҳарнинг бошқа нуқталарида нақдсиз пулни эркин нақдлаштириш имкони берувчи бошқа бундай қурилмалари йўқлиги боис, банкоматлар олдида катта навбатлар юзага келмоқда.
Мавзуга доир:Видео: Қўйлиқ бозоридаги нақд пул банкоматига навбат
Аввалроқ Олой бозоридаги банкомат кунига салкам 400 кишига хизмат кўрсатаётгани, навбатдаги келишмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида навбатда турганларнинг рўйхати қоғозга ёзиб борилаётгани маълум қилинган эди.
Банкоматлар 9:00 дан ишга тушади ва улардан бозорлар ёпилгунига қадар фойдаланиш мумкин. «Баъзи кунларда Олой бозорига ўрнатилган банкомат ҳисобидаги пул маблағлари бозорнинг иш вақти якунлангунига қадар тугаб қолди, бироқ кейин қўшимча пул билан тўлдирилди», — деб ёзади «Газета.uz».
Изоҳ (0)