Бекобод шаҳрида ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев шаҳар фаоллари ва раҳбарлари билан учрашди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Агентлик хабарига кўра, Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри фаоллари ва раҳбарларига аҳоли учун энг қулай турмуш шароитларини яратиш бўйича Олмалиқ шаҳри билан мусобақалашишни таклиф этган.
Мусобақа шартлари
- уй-жой коммунал хўжалиги фаолиятини яхшилаш,
- ижтимоий инфратузилма,
- тиббиёт муассасаларини ривожлантириш,
- янги иш ўринларини яратиш,
- ўртача иш ҳақи кўрсаткичларини ошириш
«Давлатимиз раҳбарининг ушбу ташаббуси асосида шаҳарларнинг ўзаро мусобақалашуви одамлар ҳаёти учун муносиб шароитлар яратишга хизмат қилади», — дейилади ЎзА хабарида.
Изоҳ (0)