• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Тинчликни таъминлаш йўлида ‘барча воситалар яхши’». Ўзбекистонда мобил алоқа абонентларининг сўзлашувларини «бошқалар» эшитиб турадими? (видео)

    Халқаро пресс-клубнинг 16 август куни бўлиб ўтган анжуманида Ўзбекистонда мобил алоқа муаммолари ва ечимлари муҳокама қилинди. Анжуман давомида ХПК раиси Шерзодхон Қудратхўжаев томошабинлардан келиб тушган саволлардан бирини ўқиб эшиттирди: «Тармоқ орқали гаплашаётган ҳар қандай абонентнинг гап-сўзини компаниялар эшитиши мумкинми?».

    Саволга дастлаб UMS компанияси бош директори Сирожиддин Фахриддинов жавоб қайтарди. Унинг таъкидлашича, компания ўз абонентларининг сўзлашувларини эшитишдан манфаатдор эмас, бироқ мамлакатда тинчликни таъминлаш йўлида «барча воситалар яхши».

    Сирожиддин Фахриддинов.

    Сирожиддин Фахриддинов.
    Фото: Халқаро пресс-клуб
    Биз, UMS компанияси, қўнғироқларни эшитиб ўтирмаймиз — буни аниқ айтишим мумкин. Мобил алоқа компанияларида абонентларнинг қўнғироқларини эшитишга қизиқиш йўқ. Лекин бу ерда гап ахборот хавфсизлиги ҳақида бормоқда.

    Бутун дунёда, хусусан, араб мамлакатларида бўлаётган воқеа-ҳодисалардан ҳамманинг хабари бор. Менимча, тинч мамлакатда яшашга ҳеч нарса етмаса керак. Бу тинчлик таъминлашга эса мобил компанияларда ўтказиладиган техник тадбирлар ҳам ёрдам беради.

    «Бу нарса бизда йўқ», деб айта оламану, лекин бу керакли нарса — халқ буни тўғри тушуниш лозим. Халқимиз шунча йилдан бери тинч яшаб, тўйлар қилиб келяпти, бу тинчликни таъминлаш осон эмас. Руслар таъбири билан айтганда, бу йўлда «барча воситалар яхши».

    Сирожиддин Фахриддинов, UMS бош директори

    Шерзод Шерматов.

    Шерзод Шерматов.
    Фото: Халқаро пресс-клуб

    UMS вакилининг фикрларини Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги раҳбари Шерзод Шерматов тўлдирди. Унинг айтишича, ҳозирги кунда аксарият ҳолларда одамларнинг сўзлашувларини алоҳида эшитиб ўтириш шарт ҳам эмас — кўпчилик ўзи ҳақидаги барча маълумотларни интернетга чиқариб қўймоқда.

    Ўрни келганда айтиб қўйиш керак — бу ҳам бир оддий нарса: интернетда ҳам анонимлик йўқ. Баъзилар ўз исмим эмас, бошқанинг номи билан кириб ёзаман, дейди. Афсуски, баъзи одамлар ижтимоий тармоқларда саҳифа очиб, ўзининг ҳамма шахсий суратларини ҳам қўяди, болаларининг суратларини қўяди. Аксарият ҳолларда бировнинг гапини албатта кимдир эшитиб ўтириши шарт эмас, унинг ўзи ҳаммасини эшица бўладиган қилиб интернетга қўйиб қўяди.

    Шерзод Шерматов, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири в.б.

    Қайд этиш жоиз, «Телекоммуникация тармоқлари тўғрисида»ги қонуннинг 15-моддасига мувофиқ, «телекоммуникация тармоқлари орқали узатиладиган телефон сўзлашувлари... -нинг сир тутилишини бузишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ» ва «барча операторлар ва провайдерлар ушбу сўзлашувлар...-нинг сир тутилишига риоя этилишини таъминлашлари шарт».

    Айни вақтда, худди шу моддага кўра, «телекоммуникация тармоқлари орқали узатиладиган телефон сўзлашувларини эшитишга,.. шунингдек сўзлашувлар ва хабарларнинг сир тутилишини бошқача чеклашларга фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилади».

    «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, «жисмоний шахснинг розилигисиз унинг... телефондаги сўзлашувлари...-ни тўплашга, сақлашга, қайта ишлашга, тарқатишга ва ундан фойдаланишга йўл қўйилмайди», бироқ қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.

    Хусусан, Жиноят-процессуал кодексининг 169-моддасига кўра, «иш бўйича тўпланган далиллар иш учун аҳамиятга молик хабарларни олиш мумкинлигига етарли даражада асос бўла олса, суриштирувчи, терговчи телефон ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали сўзлашувларни эшитиб туриш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли».

    17.08.2017, 18:27   Изоҳ (0)   31282
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Озодбек Назарбеков давлат амалдори сифатида илк хорижий сафарга борди

    17.08.2017, 18:02

    Қорақалпоғистонга 62 та тез ёрдам машинаси ажратилди

    17.08.2017, 17:31

    2018—2019 йилдан ИИВ академиясига кириш имтиҳонлари бекор қилинади

    17.08.2017, 17:02

    Ўзбекистонга зиёрат мақсадида келаётган бир қатор давлатларнинг туристлари учун виза тартиби соддалаштирилади

    17.08.2017, 16:36

    Зангиота туманида номаълум шахс бир оиланинг 3 вакилини ваҳшиёна ўлдирди

    17.08.2017, 16:23

    Бангладеш ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистонга ташрифи кейинроқ муддатга қолдирилди

    17.08.2017, 15:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Олимлар куйиш ва яраларни даволаш учун “суюқ” тери яратди

    Дунё | 13 август, 00:10

    “Штат улкан рус меросини сақлаб қолмоқда” — Алясканинг собиқ вице-губернатори

    Дунё | 12 август, 23:50

    Жанубий Корея суди собиқ президентнинг рафиқасини қамоққа олиш учун ордер берди

    Дунё | 12 август, 23:40

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш бўйича тестлар қачон ўтказилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 август, 23:30

    Исроил Ғазони бомбардимон қилишни кучайтирди. Бир суткада 89 киши ҳалок бўлган

    Дунё | 12 август, 23:15

    Испания ва Португалияда ўрмон ёнғинлари авжига чиқмоқда

    Дунё | 12 август, 23:00

    Зеленский 22 ёшгача бўлган украиналиклар учун чегарадан ўтишни соддалаштиришни топширди

    Дунё | 12 август, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.