Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Остона шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон ТИВ делегацияси Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири Қайрат Абдрахманов билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.

Қайрат Абдрахманов.

Қайрат Абдрахманов.
Фото: Trend

Икки томон муносабатларининг долзарб масалалари ҳамда айрим минтақавий мавзулар муҳокама қилинди.

Делегация вакиллари Остона шаҳрида Ўзбекистон элчихонасининг янги биносини қуриш ишларини бошлашни тезлаштириш бўйича ўтказилган музокаралар якунлари ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов топшириғига биноан Қайрат Абдрахмановга 2017 йил ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарор тараққиётни таъминлаш бўйича халқаро конференцияга расмий таклифнома топширилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар