Олмалиқ кон-металлургия комбинати ресурс базасини кенгайтиришга қўшимча 420 миллион доллар йўналтиради. Бу ҳақдаги қарорни Президент Шавкат Мирзиёев 15 август куни имзолади, деб ёзади «Газета.ru».
Маблағлар Тошкент вилояти Пскент туманидаги «Ёшлик II» (аввалги номи — «Қизота») конини ўзлаштиришга сарфланади.
Лойиҳа йилига 2 миллион тоннагача руда қазиб чиқариладиган ва лойиҳа қувватига 2023 йилда эришадиган конни ер ости усулида ишлаб чиқишни кўзда тутади. Шунингдек, автомобиль йўллари, 35/6 кВ электр узатиш линиялари, қуйи станциялар, юк ортиш ва юк тушириш эстакадалари, компрессор станциялар ва муҳандислик инфратузилмасининг бошқа объектларини қуриш режалаштирилмоқда.
Лойиҳани Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт фондининг 350 миллион долларлик кредити, «Ипотека банк» ва «Асака» банк кредитлари ҳамда ОКМКнинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштириш режалаштирилган.
Изоҳ (0)