Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов бугун, 16 август куни Бишкек шаҳрида Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев билан учрашди, деб хабар берди UzDaily.
Учрашув давомида томонлар икки мамлакат ўртасидаги турли соҳалар бўйича ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди.
Алмазбек Атамбоев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўзбек-қирғиз муносабатларининг мустаҳкамланишига қўшаётган улкан ҳиссасини алоҳида таъкидлаб ўтди. Қирғизистон президенти Ўзбекистон ҳукумати раҳбарининг ташрифи дўстлик ва яхши қўшничилик, шунингдек, ўзаро манфаатли ҳамкорлик тамойиллари анъаналарига асосланган муносабатларнинг янада ривожланишида туртки бўлиб хизмат қилишини қайд этди.
Бош вазир Абддулла Арипов Ўзбекистон раҳбарияти Қирғизистон билан дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш сиёсатини давом эттиришга тайёр эканлигини билдирди.
Изоҳ (0)