«Билимлар беллашуви» ўйини айнан интеллектуал ўйинлар иштиёқмандлари учун яратилган. Бу шунчаки савол-жавоб ўйини эмас, балки билим ва дунёқарашни синовчи батлдир, деб хабар берди Uzinfocom матбуот хизмати.
Сиз ўйинни бошлаш вақтида рақибингизни ўзингиз танлайсиз ёки ўйиннинг ўзи сизга ихтиёрий рақибни танлаб беради.
16 тоифа бўйича мингдан ортиқ саволлар — дунёқарашни кенгайтиришга мўлжалланган яхши восита. Сиз ўз рақибингизга ўйинни ютқазишни истамайсиз-ку!?
Ўйин мобил ва десктоп талқинларда тақдим этилган.
Энг билимдон ва дунёқараши кенг инсонлар сафига қўшилинг! Сиз ҳам улар сафида эканингизни исботланг!
Изоҳ (0)