Бугун, 16 август куни Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Қирғизистон Республикасига етиб борди. Уларни «Манас» аэропортида Қирғизистон Республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари Муҳаммадкалий Абулгазиев ва Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев кутиб олди, деб хабар берди Uzbekistan 24.
Хабар қилинишича, бугун «Ала-Арча» давлат резиденсиясида Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбоев бош вазирни қабул қилади. Кейин эса Арипов қирғизистонлик ҳамкасби Сооронбай Жээнбеков билан учрашади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон делегацияси Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган икки томонлама ҳамкорлик ва Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон—Қирғизистон ҳукуматлараро комиссиялари мажлисларида иштирок этади.
Изоҳ (0)