Доғистоннинг Ўрота қишлоғидаги жанговар тўқнашувлар чоғида жангариларнинг Хунзах гуруҳи етакчиси йўқ қилинди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Тезкор-қидирув тадбирлари давомида аниқланган жангари қуролни топширишдан бош тортди ва куч тизими ходимларига қарата ўқ узди. Жанговар тўқнашувлар чоғида у йўқ қилинди», — ҳикоя қилди агентлик манбаси.
Манбага кўра, ўлдирилган жангари федерал қидирувда бўлган Хунзах гуруҳи етакчиси Ҳожимурод Гаджиев эканлиги аниқланди.
Изоҳ (0)