Мюнхенлик Бенжамин Дэвид ишга машинада, велосипедда, автобусда ёки пиёда етиб бориши ҳам мумкин, аммо у у ерга Изар дарёси бўйлаб сузиб боради, деб ёзади Afisha Daily.
Пиво ресторанларидан бирининг оддий ишчиси тирбандликлар туфайли йўлга жуда кўп вақт сарфлаётган бир пайтда, ишга борадиган транспортини ўзгартириб, дарё орқали сузиб боришга қарор қилди.
«Бу одамни тетиклаштиради, устига-устак, энг тез усул. Мен ишга велосипедда ҳам, автобусда ҳам, машинада ҳам бориб кўрганман, буларнинг барчаси анча кўпроқ вақтни олади. Бугун оқим етарлича кучли бўлгани сабабли, ишга бор-йўғи 12 дақиқада етиб келдим», — деди Дэвид.
Аммо уйга қайтишда оқимга қарши сузишга тўғри келади, шу туфайли орқага қайтишда Дэвид қуруқликни танлашига тўғри келади, шунингдек, қишда ҳам бу усул иш бермайди.
Буюмларини қуруқ сақлаш учун эркак сув ўтказмайдиган сумка сотиб олди, унга иш кийимлари ва ноутбуки бемалол сиғади.
Изоҳ (0)