Алекс исмли қиз баландликдан қўрқадиган отаси жарликдан пастга қарашга уринганини видеога олди. Ролик YouTube’га жойланди ва тезда оммалашиб кетди, деб ёзади Afisha Daily.
Маълумки, акрофобия (баландликдан қўрқиш)га чалинган киши баландликнинг ўзидан эмас, балки пастга қулаб кетиш хавфидан қўрқади. Айнан шу туфайли видеоёзув қаҳрамони журъатини тўплаб, пастга — Атлантика океани сувига қараш учун Ирландия ғарбидаги Мохер қояси четига эмаклаб борди.
У бир неча марта тўхтади ва азобни давом эттиришни истамади. Фақат кадр ортидаги қизнинг қўллаб-қувватлашлари натижасида у қоя четигача бора олди. 214 метр баландликдан сувни кўргач, эркак дарҳол жарлик ёқасидан бошқа хавфсиз жойга эмаклаб қайтиб борди.
Фойдаланувчилар видеоролик қаҳрамонининг жасоратидан завқланди ва унинг «техникаси»ни мақтади.
Изоҳ (0)