21 июль куни Англиянинг Бедфордшир графлигида жойлашган Уипснейд ҳайвонот боғида бегемот дунёга келди. Ҳайвонот боғи ходимлари бу ҳақда энди хабар берди, деб ёзади Meduza.
Туғилган вақтида 30 килограммга яқин тош босган бегемотчани «Тахтлар ўйини»даги «меҳрибон улкан дев» персонажи шарафига Ходор деб аташди.
Ходор — 13 ёшли Лола ва 16 ёшли Гувернинг учинчи фарзанди. Ҳайвонот боғи ходимлари айтишича, Ходорнинг оёқларида худди онасиникига ўхшаш пушти доғлар бор.
«Ходор ўзига ишонган ва шўх бегемотча. У онасининг орқасидан югуриб, унинг думини тишлаб олишни яхши кўради», — деди боғ назоратчиси.
https://www.facebook.com/zslwhipsnadezoo/videos/1776472992368763/
Изоҳ (0)