Россия федерал хавфсизлик хизмати Москвада портлашлар тайёрлаган тўрт нафар террорчи ушланганини билдирди. Улар транспортда ва савдо нуқталарида теракт уюштиришни режалаштирган, деб хабар бермоқда Meduza.
Ушланганлардан бири Россия фуқароси, уч нафари эса Ўрта Осиё вакилларидир. Маълумотларга қараганда, теракт тайёрлашда икки худкуш, портловчи ускуналар ясовчи мутахассис ва ИШИД террорчи гуруҳи эмиссари иштирок этган.
Москва суди уч нафар айбланувчининг ишини кўриб чиқмоқда. Уларнинг исмлари — Давлатёр Ҳожиев, Сиёвуш Давронзода ва Сулаймон Бурхонов.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)