Ўзбекистон Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясида Ўзбекистон ва Туркия авиация расмийлари ўртасида икки томонлама маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси хабар бермоқда.
Маслаҳатлашувлар якунига кўра, икки мамлакатнинг танланган авиакомпанияларига Самарқанд ва Истанбул шаҳарлари орасида мунтазам қатновларни амалга ошириш ҳуқуқи бериладиган бўлди.
Унга кўра, 2017/2018 йилги қишки парвозлар жадвалида янги йўналиш бўйлаб ҳафтасига бир марта, ёзги жадвалдан бошлаб эса ҳафтасига икки мартадан авиақатновлар амалга оширилади.
«Айни вақтда, Тошкент—Истанбул йўналиши бўйлаб парвозлар сони ўзгаришсиз қолди», — дейилади авиакомпания ахборотида.
Изоҳ (0)