Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой раҳбари Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.
«Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитойнинг Шенси вилоятида йўловчи автобуси йўл-транспорт ҳодисасига учраши оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жабрлангани муносабати билан Хитой раҳбари Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди», — дейилади расмий ахборотда.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Хитойдаги зилзила муносабати билан Си Цзиньпинга таъзия изҳор этгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)