• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Фарруҳ Зокировдан танқид эшитган ва Тоҳир Содиқов дуэт куйлашдан бош тортган Умидахон

    «Даракчи» газетаси «10 қалтис савол» лойиҳаси доирасида хонанда Умидахон билан суҳбатлашиб, унга ўнта савол билан мурожаат қилди. Бу ҳақда «Darakchi.uz» хабар бермоқда.

    Фото: «Zamin.uz»

    Фото: «Zamin.uz»

    1.«Умр ўтар», «Юлдузимсан», «Сендадур кўнглим» ва «Йўлимдан қоч», «Сериал», «Сафсата» қўшиқлари. Қай бири «тарози палласини босади»?

    — Албатта, миллий йўналишдаги қўшиқларим. Чунки бу ижодим етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган аудиторияни қамраб ололган. Лекин замонавий, кайфиятбоп қўшиқларимнинг ҳам ўз тинг­ловчилари бор. Ижодкор серқирра бўлиши керак, битта йўналишда қотиб қолишни истамайман. Мақом, эстрада, реп, қисқаси, ҳамма йўналишда куйлай оламан ва турли йўналишларнинг ихлосмандларини хурсанд қилишга ҳаракат қиламан. Ким ҳозир еттидан етмиш ёшгача бўлган мухлисларга ёқадиган қўшиқ куйлай оляпти? Ҳеч ким!

    2. Демак, Умидахон ҳам бундай қўшиқ куйлай олмайди, шундайми? Аввал имконини топгансиз-ку, ҳозир нима халал беряпти? Эртага сизнинг ҳам қўшиқларингизни соғиниб тингланиши ёки унутилиши ўз қўлингизда-ку!

    — Беш қўл баробар эмас, ҳаммага бирдек ёқиб бўлмайди. Устоз санъаткорларнинг қўшиқларини шлягер, деб эшитаверишади. Лекин бугунги мухлис бутунлай бошқача. Мендан аввал ижод бошлаганлар ҳам бор-ку. Бирортаси соғиниб тингланадиган қўшиқ ёзганича йўқ. Мен ижод бошлаганимга эса энди етти йил бўлади. Унутилмас қўшиқлар ёзишга ҳаракат қиламан, Худо хоҳласа.

    3. Устоз санъаткор Нуриддин Ҳайдаровнинг «Юлдузимсан» номли қўшиғини янги сайқалда ижро этиб, озми-кўпми эътироф этилдингиз. Бироқ шу номли мусиқий альбомингиз муқовасидаги «Оти Юлдузимсан» ёзуви нафақат устоз санъаткорга, балки мухлисларга нисбатан ҳам ҳурматсизлик эмасми?

    — Альбом чиқариш узоқ йиллардан бери кутилгани учун жараён тезлашиб кетди. Қолаверса, ўз шахсий муаммоларимга ўралашиб, бефарқлик қилдим, тан оламан. Лекин тақдимот ўтгач, сотувга чиққан ҳамма альбомнинг муқовасидаги ёзув «Юлдузимсан» деб тўғриланди.

    4. Умидахон сўнгги вақтда шеърлардан эмас, матндан қўшиқ куйлаяпти. Танқидни бошлаб бердим, қолган камчилик­ларингизни виждонан давом эттиринг-чи...

    — Тўғри, баъзи қўшиқларим матндан иборат, лекин ҳаммаси эмас. Худо хоҳласа, бундан буён шоирлар билан ҳамкорлик қиламан. Гоҳида дангасалигим туца, ишга киришишим қийин кечади.

    5. Cover up лойиҳасидаги иштирокингиз билан ижодкор сифатидаги имкониятларингизни синаб кўрдингиз. Хўш, нималарни ҳали эплолмас экансиз?

    — «Голос» лойиҳасини кўриб, бизда ҳам шундай лойиҳалар бўлсайди, дердим. Cover up’га таклиф қилишганида жуда хурсанд бўлдим. Бу лойиҳа мен учун катта «мактаб» бўлди. Саволга келсак, ҳаммасини эплай олар эканман!

    6 . Унда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Содиқовнинг сиз билан дуэт куйлашдан бош тортгани ва Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокировнинг танқидини қандай тушуниш керак?

    — Тоҳир Содиқов кўрсатув бошида мақтаб туриб, сўнгида салбий фикр билдирди, дуэт куйлашдан ҳам бош тортди, тушунмай қолдим. Назаримда, бу ҳаракатини ўзини катта тутишга йўйиш мумкин. Фаррух Зокиров cover йўналишини қабул қилолмади, шу боис танқид қилди. Ваҳоланки, лойиҳа шартига кўра, қўшиқни cover йўналишида куйлагандим, ижроим ёмон эмасди. Агар бу услуб ёқмаслигини билганимда, қўшиғини худди ўзидек қилиб куйлаб берардим, қўлимдан келарди.

    7. «Хит» қўшиқларингиз йўқлиги биргина сизга боғлиқ эмаслигини айтишдан чарчамайсиз. Кечирасиз-у, ижрочи сифатида шеър танлаш имкониятига эгасиз-ку ё продюсерлик маркази билан шартномангизга бундай ҳуқуқ киритилмаганми?

    — Тўғри, авваллари ундай ҳуқуқим йўқ эди. Шу боис ижодни миллий йўналишдан бошлаганман ва эътиборга тушмаганман. Аслида «Кел, ярашайлик» қўшиғим йўналишида ижодга киришни истагандим, рухсат бўлмаган. Вақт ўтиб, «Кел, ярашайлик»ни куйлашга кўндириб, «ташриф қоғози»га эга бўлдим. Орада бу йўналишдан чекинилмаганида ҳозир бунчалик қийналмаган бўлардим. Яқиндан бери эркинликка эга бўлдим. Насиб бўлса, оммалашадиган қўшиқларим бўлади.

    8. Санъатдаги қирқ йиллик тажрибага эга санъат­корларнинг фарзандисиз, «Йўлимдан қоч» клипи билан «плагиат»ликка қўл уриб, мисқоллаб йиққан обрўингизни совуриш шартмиди? Клипмейкерга ҳам кўчирмакашлиги учун пул тўландими, текинга ишламагандир?

    — Йўқ, бу билан обрўим совурилмади. Машҳур санъаткорлар сингари «плагиат» қўшиқларни «ўзимники», деб турганим йўқ-ку. Клипимда бир-иккита кадрдангина фойдаланилган, бу кўчирмакашликка кирмайди, назаримда. Клипмейкер ўша клип кадрларини кўрсатганида ўзим рози бўлганман. Асосийси, қўшиғим ўғирланмаган.

    9. Умидахон қачон шоу-бизнес вакилидан санъаткорга айланади?

    — (Ўйланиб) Йиллар ўтиб, устоз санъаткорларимиз сингари қоқилиб, йиқилиб, ўз йўлимни топаман ва санъаткорга айланаман, деган умиддаман.

    10. Махсус савол!

    Дилором Омонуллаева, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби:

    — Умидахон, ҳам мақом, ҳам ўзбек ва Европа эстрадасини маромига етказиб ижро эта оладиган, профессио­нал техникаси юқори хонандасиз. Овоз зўр бўлса-да, ўз қўшиғи бўлмаса, бу — вақтнинг беҳуда кетгани. Битта камчилигингиз — ўз репертуарингиз йўқ ё янглиш­япманми?

    — Дилором опа, сиз дарслик юзасидан куйлаган қўшиқларимнигина биласиз. Балки ижодимни кузатмаганингиз учун шундай фикрдадирсиз?!

    Садоқат Аллаберганова суҳбатлашди.

     

    13.08.2017, 09:34   Изоҳ (0)   76911
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жамила Ғофурова гонорарига битта Spark’нинг пули ва Nexia олгани ҳақида гапириб берди

    12.08.2017, 13:38

    «Бор, йўқол, мишқи». Жамила Ғофурова рақобатчиси Севинч Мўминова бўлган фильмда тўлачалиги учун кастингдан ўтолмагани ҳақида гапирди

    11.08.2017, 16:48

    Муниса Ризаева: Бир йигит бир йил ичида уч марта уйланди, учаласида ҳам хизматда бўлдим

    10.08.2017, 12:46

    Актриса Ситора Алимжонованинг тўйи 8 август куни Пхукетда бўлиб ўтади

    08.08.2017, 18:20

    ВИА «Мароқанд»чи Абдурашид уйланди (фото)

    08.08.2017, 17:52

    «Иванушки International» гуруҳининг собиқ солисти Олег Яковлев Москвадаги Троекуров қабристонига дафн қилинди

    08.08.2017, 13:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.