«Иванушки International» гуруҳининг собиқ солисти Олег Яковлев 7 август, душанба куни Москвадаги Троекуров қабристонига дафн этилди. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб, «АиФ» хабар берди.
Дафн маросимида қўшиқчининг 20 га яқин дўстлари ва қариндошлари, жумладан, продюсери Игорь Матвиенко ҳам иштирок этди. Яковлев сўнгги манзилга давомли қарсаклар билан кузатилди. Қўшиқчининг жасади кремация қилинди.
Эслатиб ўтамиз, «Иванушки International» гуруҳининг собиқ солисти 47 ёшли Олег Яковлев 29 июнь куни оламдан ўтганди.