2017 йил 7 август куни ўзбек шоу-бизнесининг икки вакили оила қурди. Бу ҳақда «Darakchi.uz» хабар берди.
Пойтахтдаги «Аср» ресторанида ВИА «Мароқанд» гуруҳи аъзоси Абдурашиднинг никоҳ тўйи бўлиб ўтди.
«Кўпчилик интернет фойдаланувчилари Абдурашидни гуруҳ хонандаси Асал билан турмуш қураётганини тахмин қилган эди. Аммо бу тахминлар ўз тасдиғини топмади. Абдурашид Оминахон исмли қизга уйланди», — дейилади «Darakchi.uz» хабарида.
Тошкентдаги «Осиё Гранд» ресторанида Шоҳруҳхоннинг укаси, актёр Муҳаммадали ва Иродахоннинг висол оқшоми бўлиб ўтди.
Иккала тўй ҳам ўзбек эстрадасининг таниқли намоёндалари иштирокида ўтди.