БМТ Хавфсизлик кенгашининг янги резолюциясидан кейин юзага келган Пхеньян ва Вашингтон қаршилиги сабабли қарийб 3,5 миллион киши Шимолий Корея армиясига қўшилиш ёки қуролли кучлар сафларига қайта тикланишни сўраб ариза берган. Бу ҳақда КХДР марказий газетасига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Нашрнинг маълумотларига кўра, уч кун ичида 3,475 миллион киши, хусусан, талабалар, ишчилар ва нафақадаги ҳарбийлар ариза берган.
«Халқ АҚШга 10 баробар кучлироқ тўсқинлик қилиш учун кўтарилмоқда. 9 августнинг ўзида Хванхе-Пукто провинциясида 89 мингга яқин ёшлар армияга бориш учун ариза берди», — дейилади газета хабарида.
Изоҳ (0)