Ироқ Курдистони раҳбарияти АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсоннинг даъватига қарамай, ҳудуд мустақиллиги масаласидаги референдумни қолдиришдан бош тортди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Референдум санаси ўзгаришсиз қолди. Референдум 25 сентябрь куни бўлиб ўтади», — дея маълум қилди курдлар вакили Ҳошиёр Зебарий.
Аввалроқ АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Ироқ Курдистони раҳбари Масъуд Барзонийни ҳудуд мустақиллиги масаласидаги референдумни қолдиришга чақирган эди.
Изоҳ (0)