АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли F-18 қирувчи самолёти Баҳрайн халқаро аэропортида хавфли қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Аниқлик киритилишича, самолёт форс кўрфазидаги «Нимиц» авиаташувчисидан ҳавога кўтарилган, шундан сўнг унинг двигателида муаммо юзага келган.
Қўнишдан сўнг учувчи эвакуация қилинган, самолёт қўниш йўлагидан чиқиб кетган.
Ҳодиса аэропорт ишига қисман таъсир қилган.
Изоҳ (0)