Эрон ҳукумати Airbus авиасозлик компанияси билан 45 та санитар вертолётни сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.
«Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 45 та HEMS вертолётини сотиб олишни режалаштирмоқда, музокаралар Эрон Транспорт вазирлиги томонидан олиб борилмоқда», — дея маълум қилди Эрон транспорт вазири Асқар Фахри Кошон.Вазирнинг қайд этишича, Эрон порт хизматлари ва денгиз ташкилотлари ҳам учта қидирув-қутқарув вертолётларини сотиб олиш бўйича тендер ўтказиш ниятида.
2016 йил декабри охирида Эрон ҳукумати Iran Air авиакомпанияси учун умумий қиймати 18 миллиард долларга 100 та Airbus йўловчи самолётларини сотиб олиши маълум бўлган эди.
2016 йилнинг июнида эса Эрон АҚШнинг Boeing компанияси билан 100 йўловчи самолётни сотиб олиш бўйича келишувга эришган эди. Келишув қиймати 25 миллиард долларни ташкил этган эди.
Изоҳ (0)