• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Минг йиллик бой: бутун дунё олтинига ким эгалик қилган?

    Охирги минг йилликда дунёнинг энг бадавлат одами ким бўлган? Рокфеллер, Роцҳилд, Гейтс, Баффетт, Цукерберг, Абрамович — бу одамларнинг барчаси шубҳасиз ҳаёти давомида маълум бир миқдорда бойлик тўплаган. Бироқ уларни етти юз йил аввал Африкада яшаган ўта бадавлат одам билан таққослаганда бой деб аташ қийин. Дунёнинг деярли бутун олтини унга тегишли бўлган. У Мусо I эди, дея ҳикоя қилади «Коммерсант.ru».

    Фото: «Коммерсант.ru»

    Фото: «Коммерсант.ru»

    Мусо I нинг бойлиги миқдорини аниқлаш қийин. Замонавий пул билан таққослаганда бу бир неча триллион АҚШ долларига тенг бўлиши мумкин, бироқ у яшаб ўтган даврда ҳеч қандай доллар, ҳеч қандай АҚШ ҳам бўлмаган. Умуман европаликлар ҳали Американи кашф этмаган эди. Цивилизация дунёси асосан Ўртаер денгизи атрофида эди. Ана шу дунёнинг узоқ бурчагида бир қўлида олтин ҳасса, бир қўлида олтин бўлагини тутган, бошида олтин тожи бўлган қора танли одам тахтда ўтирган. 1375 йилги  «Каталония атласи» муаллифи Мусо I ни айнан шундай тасвирлаган.

    Бу манса Мусонинг сурати бизгача етиб келган ягона суратдир.

    Фото: «Коммерсант.ru»

    Фото: «Коммерсант.ru»

    «Манса» — қирол, султон, ҳукмдор маъноларини англатган. Мусо исми у ислом динига эътиқод қилганлигини кўрсатади. У Мали империясини бошқарган, унинг ҳудуди ҳозирги шу номдаги давлат ҳудудидан анча катта бўлган.

    Манса Мусо I молиявий муваффақиятининг таркибий қисми оддий. У зарур вақтда керакли жойда бўлди ва уни ўраб турган дунё ўта муҳтож бўлган товарни назорат қилди. Мусо 1280 йилда дунёга келди, 1312 йилда ҳокимият тепасига келди ва уни ўлимига қадар, 1337 йилгача бошқарди.

    Муҳим савдо йўналишлари унинг империяси ҳудудидан ўтган. Шимолдан жанубга туз олиб ўтилган, жанубдан шимолга эса — олтин. Олтин империя ҳудудида ҳам қазиб олинган.

    Араб географи Ибн ал-Фақиҳ бу ўлкаларда олтин «худди сабзи каби тупроқда ўсиши ва уни тонгда териб олишлари» ҳақида ёзган.

    Барча соф ҳолда топилган олтин бўлаклари султонга тегишли эканлиги ҳақидаги қоида мавжуд бўлган, унинг фуқаролари фақат олтин қумларига эгалик қилиши мумкин бўлган. Бундан ташқари, савдогарлардан бож олинган. Туз ортилган ҳар бир эшак учун мамлакатга киришда 1 олтин динор, чиқишда 2 динор тўлаши керак бўлган. Мис олиб киришда бир эшакдан 5 динор, ҳашамат буюмларидан эса 10 динор олинган. Туз олтинга алмаштириш учун олиб кетилганлиги сабабли ундан ҳам бож олинган.

    Олтин Сахара чўли орқали Марокаш ва Мисрга, у ердан Ўртаер денгизининг нариги томони, Европага ўтган. Манса Мусонинг бошқарув даври Европа ўрта асрлар тарихининг энг фаровон даври, кучли иқтисодий ўсиш даврига тўғри келди.

    Мусо дунёга келгандан оз вақт ўтиб европалик савдогарлар илғор техника — компас стрелкасини қўлга киритди. Географик хариталарнинг сифати ҳам яхшиланди. Бунинг натижасида Венеция ва Александриядан (Миср) савдо кемалари майдан сентябрга қадар эмас, йил давомида қатнай бошлади. Рейслар сони икки баробар ошди, Европа ва Африка ўртасидаги савдо айланмаси ҳам тегишли тарзда ошди.

    XIII аср охирида Европада узоқ танаффусдан сўнг олтин тангалар зарб қилина бошланди. Бироқ танга зарб қилиш учун металл зарур эди. Европада олтин фақат Венгрияда қазиб олинар эди ва у шиддат билан ўсаётган иқтисодиёт учун камлик қиларди. Нафақат тангалар учун. Олтин тақинчоқлар, бадавлат хонадонлар, сарой ва черковлар интерьерларини безатиш учун сарфланар эди. Олтинни яна қаердан олиш мумкин эди?

    Фото: «Коммерсант.ru»

    Фото: «Коммерсант.ru»

    Албатта Африкадан. Турли баҳолашларга кўра, Европа талабининг ярмидан тўртдан уч қисмигачасини Африка қитъаси қаноатлантирган. Аниқроғи, Мусо I.

    Султон Мусо I аҳолиси 100 минг кишига яқин бўлган империясининг пойтахти Ниани шаҳридаги саройида тахтда ўтирган. Унинг ён-атрофи олтинга бурканган эди. Масалан, қўриқчилар сафидаги қуллар ғаройиб қуроллар: тилла суви юритилган шамширлар, олтин ва кумушдан ясалган ўқдон ва найзалар тақиб юрган.

    Султон хазинаси олтин билан тўлиб-тошган, жумладан, унда вазни 900 килограммга яқин бўлган ноёб олтин бўлаги сақланган.

    Империя аҳолиси ҳукмдорига худога қарагандек қараган — ҳаёт ва ўлим, соғлик ва хасталик унга боғлиқ деб ўйлаган. Олтин бўлаклари олтин қумда бўлмаган сеҳрли хислатларга эга бўлганлиги учун уларни мансага бериш керак бўлган. Султон ҳузурида аксириш мумкин бўлмаган.У таом тановвул қилаётганини ҳатто унинг хотинлари ҳам кўриши мумкин бўлмаган.

    Бироқ дунёнинг қолган қисми Мусо I нинг буюклиги ҳақида ҳам, унинг бойлиги ҳақида ҳам ҳеч нарса билмаган. Вазиятни тарихий воқеа ўзгартирган. Мусо ҳажга боришга қарор қилган. У ҳижрий 724 йилда йўлга чиққан. Саёҳат икки йил давом этган.

    Фото: «Коммерсант.ru»

    Фото: «Коммерсант.ru»

    60 минггача одам унга ҳамроҳлик қилган, 80 та туянинг ҳар бири тахминан 130 килограммдан, жами ўн тонна олтин қумини олиб юрган. Мусо I ҳар тўхташда ўз эскортини энг яхши таомлар билан овқатлантирган, маҳаллий аҳолига хайр-эҳсон тарқатган. Макка йўлидаги асосий тўхташ жойи Миср бўлган. Мусо I ва унинг ҳамроҳлари эҳромларда уч кун ўтказган. Қоҳирада маҳаллий савдогарлар африкалик меҳмонлар нархларни билмаслигидан фойдаланиб, товарларни беш карра қимматга сотган.

    Фото: «Коммерсант.ru»

    Фото: «Коммерсант.ru»

    Манса ва унинг одамлари Миср пойтахтида шунчалик кўп олтин сарфлаганки, олтин динорнинг кумуш дирҳамга алмаштириш курсини, турли манбаларга кўра, 10—25 фоизга тушуриб юборган.

    Мали империяси ҳукмдори Мисрнинг мамлук султони ал-Ҳасан ан-Носирга 50 минг динор, яъни умумий вазни 212,5 килограмм бўлган олтин тангаларни ҳадя сифатида тақдим этган. Бу туҳфани 500 нафар қул келтирган. Бироқ икки султоннинг учрашуви Мусо учун ҳаж давомидаги, эҳтимол бутун ҳаёти давомидаги энг нохуш кечинма бўлган.

    Протоколга мувофиқ, у Миср ҳукмдори олдида пешонасини ерга теккизиши лозим эди. Барча унинг олдида мукка тушишига ўрганган Мусо учун бу ҳолат ҳақоратли бўлган. Ноқулай вазиятдан меҳмон ўз обрўсини сақлаб қолишини таъминлаган ечим топилган. Миср султони билан учрашувда Мусо I тиззасини буккан — бироқ гўёки унинг олдида эмас, балки Аллоҳ ҳузурида.

    Бунга жавобан Миср ҳукмдори султон Мусо учун ўз саройини бўшатиб берган. Мусо Қоҳирада уч ойни ўтказиб, шундан кейин зиёратни давом эттирган. Мусо I нинг Макка ва Мадинада бўлган даври ҳақида тарихий ҳисоботлар қолмаган.

    Мусо йўл учун олган олтиннинг бир қисмини унинг йўли ўтган барча мамлакатлардан олимлар, ўқитувчилар, рассомлар, меъморлар ва бошқа иқтидорли маданият арбобларини Мали империясига кўчиб ўтишга кўндириш учун сарфлаган.

    Жумладан, Мусо I ўз империясига андалусиялик шоир ва меъмор Абу Ишоқ ас-Саҳелийни ҳам таклиф қилган. Унинг лойиҳаси бўйича Тимбукту шаҳрида Жингеребер масжиди қурилган, у ҳозирга қадар сақланиб қолган. Масжид қурилиши учун Мусо 40 минг динор сарфлагани ҳақидаги миш-мишлар мавжуд.

    Фото: «Коммерсант.ru»

    Фото: «Коммерсант.ru»

    Тимбуктудаги учта мадрасадан иборат Санкоре университети ислом дунёсининг асосий илм-фан марказларидан бирига айланган. Университет кутубхонаси Александрия кутубхонаси замонидан буён Африка қитъасининг энг йирик китоблар жамланмаси бўлган. Турли манбаларга кўра, унда 400 мингдан 700 минггача китоб сақланган.

    Фото: «Коммерсант.ru»

    Фото: «Коммерсант.ru»

    Мусо I нинг ўлимидан бироз вақт ўтиб Европанинг фаровонлик даври ҳам якунига етган. 1337 йилда юз йиллик уруш бошланган. 1347 йилда эса Европага вабо ёпирилган, у уч йил давомида қитъа аҳолисининг 40 фоизини йўқ қилган. Ўз навбатида, ички можаролар сабабли Мали империяси ҳам заифлаша бошлаган. Европалик денгиз сайёҳлари Американи кашф этгандан сўнг Африка Европага қимматбаҳо металлнинг асосий етказиб берувчиси мақомини йўқотди.

    Фото: «Коммерсант.ru»

    Фото: «Коммерсант.ru»

    Малининг олтин асри узоқ ўтмишда қолди. Замонавий Малида ҳозир ҳам олтин қазиб олинади, бироқ у дунёнинг энг қашшоқ 30 та мамлакати гуруҳига киради. Мингйилликнинг энг бадавлат одами яшаган Ниани ҳозирда Гвинеянинг кичкина қишлоқчаси.

    Бироқ бутун дунё бўйлаб нумизматика коллекцияларида сақланаётган олтин тангалар ўз вақтида Европанинг фаровонлиги Мусо I бошқарган Африка давлатига боғлиқ бўлганлигини эслатиб туриши мумкин.

    11.08.2017, 15:10   Изоҳ (0)   89925
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Австралия бош вазири КХДР ҳужум уюштирадиган бўлса, АҚШга ёрдам беришни ваъда қилди

    11.08.2017, 14:56

    Хитой АҚШни ўз суверенитетини ва халқаро ҳуқуқларни қўпол равишда бузишда айблади

    11.08.2017, 14:26

    БМТ: Яманда салкам ярим миллион одам вабо билан касалланган

    11.08.2017, 13:41

    Филиппинда зилзила сабаб президент саройи эвакуация қилинди

    11.08.2017, 13:24

    Хакерлар Венесуэланинг 7 миллион аҳолисини мобил алоқасиз қолдирди

    11.08.2017, 12:02

    Трамп Шимолий Кореяга превентив зарба бериш имкониятини муҳокама қилишдан бош тортди

    11.08.2017, 11:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Калмар ўйини”нинг якуний қисми премера қилинди: 1 ва 2-мавсумда нималар бўлганди?

    Кино | 27 июн, 14:39

    Тошкентда тирбандликлар прогноз қилинадиган марказ ишга туширилди

    Ўзбекистон | 27 июн, 14:15

    Трамп Эронга 30 млрд долларлик ядровий таклиф бермоқчи — CNN

    Дунё | 27 июн, 14:00

    Кулолчилик, фокус кўрсатиш ва ошпазлик: машҳурларнинг яна қандай яширин иқтидорлари бор?

    Шоу-бизнес | 27 июн, 13:53

    Хаби Алонсо “Реал”нинг ҳимояси ҳақида: “Барча футболчилар орқага қайтиши керак”

    Спорт | 27 июн, 13:37

    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 

    Реклама | 27 июн, 12:00

    “Ўзгидромет” 28 июнда қандай об-ҳаво кутилаётганини эълон қилди

    Ўзбекистон | 27 июн, 13:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.