«Ўзбекистон 24» ходимлари наманганлик 105 ёшли Тоштемир ота хонадонида бўлиб, у киши билан суҳбатлашди.
Отахон ўзининг тажрибасидан келиб чиқиб узоқ умр кўриш ҳақида керакли маслаҳатлар ва сирларини биз билан ўртоқлашди.
«Узоқ умр кўришнинг сири меҳнатда, ҳаракатда экан. Хурсанд бўлиб, хуш кайфият билан, ўйнаб-кулиб, ҳалол меҳнат қилсангиз, умрингиз узун бўлавераркан», — деди отахон.
Изоҳ (0)