Туркия ҳуқуқ-тартибот органлари Россия фуқароси Ренат Бакиевни террорчиликда гумон қилиб ушлади. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Айтилишича, Бакиев дрон ёрдамида Туркиянинг Инжирлик авиабазасида турган АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари самолётларидан бирини уриб туширишни режалаштирган.
Маълум бўлишича, махсус хизматлар агентлари унинг ортидан бир неча ой давомида кузатган. Унинг ИШИД билан алоқадорлиги билдирилмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)