Неймар харид қилинганидан, футболчини таништириш маросими ўтганидан кейин «ПСЖ» президенти Носир Ал-Ҳалайфий барчаси қандай бўлгани ҳақида гапириб берди. Унинг қайд этишича, Неймарни қўлга киритишнинг сўнгги лаҳзаларида «Барселона»нинг ўзи Париж клубига ёрдамга келган.
Ла лига Неймар трансферига тақиқ қўймоқчи бўлганида менга «Барселона»дан қўнғироқ қилиб, муаммони биргаликда ҳал қилишни таклиф қилишди. Мен эса бунга тайёр эканимиз ҳақида айтдим. Шу боис «Барселона» клубига ёрдами учун миннатдорчилик билдираман. У дунёнинг энг яхши клубларидан биридир.Президент Неймарни қўлга киритиш режасини 3 йилдан буён тузиб келгани хақида айтди. Эслаб ўтиш керак, «Барселона» Неймарнинг кўтарма пулини нима сабабдан бор-йўғи 222 миллион қилиб қўйгани, «Реал» эса ўз етакчиларига товон пули сифатида 1 миллиардни кўрсатгани кенг муҳокама қилинганди.Носир Ал-Ҳалайфий, «ПСЖ» президенти
Неймарни қандай қилиб қўлга киритиш масаласини 3 йил аввал ўйлагандим. «Барселона» билан музокаралар режасини тузиш учун 1 йил керак бўлди. 2 ҳафта олдин эса росмана ишга киришдик.Трансфер амалга ошиши жуда қийин бўлди. Биз кечалари ухламадик. Бажарилган катта иш учун жамоамга миннатдорчилик билдираман.
Носир Ал-Ҳалайфий, «ПСЖ» президенти
Изоҳ (0)