Япония Хиросима бомбардимони хотирасини ёд этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Маросим Хиросима марказидаги Тинчлик боғида ўтказилди. Унда 80 давлат вакиллари иштирок этди.
72 йил муқаддам Хиросимага атом бомбаси ташланиши оқибатида бу ерда 70–100 минг киши ҳалок бўлган эди.
Сукут сақлаш маҳаллий вақт билан соат 8:18:01 да бошланди — 1945 йил 6 августининг айнан шу сонияларида Хиросимада атом бомбаси портлаган эди.
Шаҳар мэри Кадзуми Мацуи ўз чиқишида барча мамлакатлар ядровий бомбадан воз кечиши лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)