Туркия ва Австралия Сиднейдан учиб чиқаётган самолётда теракт тайёрланиши билан боғлиқ иш юзасидан қўшма тергов бошлади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Айтилишича, теракт учун Туркиядан Австралияга етказилган портловчи моддадан фойдаланиш режалаштирилган.
«Бу ахборот олинганидан сўнг биз дарҳол Австралия расмийлари билан боғландик ва қўшма тергов бошландик», — маълум қилди Туркия ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари.
Тергов портловчи моддаларнинг манбаини аниқлаш мақсадида олиб борилмоқда.
Тергов натижалари кенг жамоатчиликка маълум қилинади.
Изоҳ (0)