Мексика федерал суди АҚШ картошка импортига тақиқ қўювчи қарорни қабул қилди. Бу ҳақда AP агентлигига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Таъкидланишича, картошка етиштирувчилар гуруҳи Америка картошкаси қишлоқ хўжалиги экинлари орасида касалликларни келтириб чиқараётгани сабаб, конституцион тақиқ жорий қилиниши учун ҳаракат қилишган.
Суд қарорига кўра, тақиқ «мексикаликларнинг озиқ-овқат суверенитетига бўлган жамоавий ҳуқуқини ҳамда майдонларни сақлаб қолиш»га йўналтирилган.
Изоҳ (0)