Турли хил жиноятлар учун Туркияда жазони ўтаётган Грузиянинг 150 нафарга яқин фуқароси очлик эълон қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Маҳбусларнинг қариндошлари «Рустави 2» телеканалига берган маълумотга кўра, грузиялик жиноятчилар қамоқда сақлаш шароитларининг «чидаб бўлмаслигига» норозилик сифатида очлик эълон қилган.
Бундан ташқари, қариндошлар Грузия ҳукуматидан мазкур масалага эътибор қаратишни ва Туркияда сақланаётган грузиялик маҳбусларга ёрдам кўрсатишни сўраган.
Қайд этишларича, грузиялик маҳбусларнинг Туркияда эълон қилган очлик акцияси тўртинчи кунки давом этмоқда.
Изоҳ (0)