Раққада ҳали икки мингга яқин жангари бор. Бу ҳақда АҚШ президентининг ИШИДга қарши кураш бўйича коалициясидаги вакили Бретт Макгерк маълум қилди.
«РИА Новости»нинг АҚШ президенти вакилига асосланиб хабар беришича, Россия ва Америка ҳарбийлари ўртасидаги низолардан огоҳлантириш канали «фавқулодда яхши» ишламоқда.
«Бизнинг ҳарбийларимиз руслар билан ҳар куни мулоқотда бўлиб турибди», — деди у. Макгеркнинг қўшимча қилишича, зарурат туғилганида, дипломатик маслаҳатлашувлар ҳам ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)