Яман соғлиқни сақлаш вазири Носир Бааум мамлакатда вабо эпидемиясидан 1890 киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда WAM агентлигига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Вазирнинг сўзларига кўра, бу рақам апрель ойи охиридан бери Яманнинг барча вилоятларидаги ўлимга олиб келган ҳолатларни ўз ичига олган. Эпидемия айниқса Ҳажжа, Сано, Ҳудайда, Амран, Ибб вилоятларида кенг тарқалган.
БАА, Саудия Арабистони ва Кувайт хайрия ташкилотларининг қўллаб-қувватлаши эвазига касалликнинг ўлим ҳолатларини сезиларли равишда қисқартиришга эришилди.
Изоҳ (0)