Япония императори Акихито бош вазир Синдзо Абэ томонидан тақдим этилган вазирлар маҳкамаси таркибини расман тасдиқлади. Тантанали маросим Токиодаги императорлик саройида бўлиб ўтди, деб хабар беради «ТАСС».
Япония конституциясига мувофиқ, император вазирларни ҳукумат раҳбари тақдимига биноан тасдиқлайди.
Япония вазирлар маҳкамасининг 19 вазиридан беш нафаригина янги таркибда ўз ўрнини сақлаб қолди. Улар орасида Синдзо Абэнинг яқин сафдошлари бор — бош вазир ўринбосари, молия вазири Таро Асо, вазирлар маҳкамаси бош котиби Ёсихидэ Суга, иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Хиросигэ Сэко.