Қозоғистонга ташриф буюрган дунёга машҳур опера қўшиқчиси Пласидо Доминго ўзининг Instagram’даги саҳифасига қозоқча тўн кийиб тушган суратини жойлаштирди, деб хабар берди Kazakhstan Today.
Сурат остида инглиз, италян ва рус тилида қолдирилган изоҳлардан келиб чиқиб хулоса қилинса, хонанданинг либоси ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларга манзур бўлган.
Дунёнинг «олтин овоз»и Қозоғистонга ЭКСПО—2017 кўргазмасини томоша қилиш ҳамда Остонада бўлиб ўтадиган La traviata саҳна кўринишида иштирок этиш учун келган.
Аввалроқ, ижтимой тармоқларда америкалик таниқли актёр Николас Кейжнинг қозоқча тўн кийиб тушган сурати оммалашиб кетган эди.
Изоҳ (0)