АҚШлик шифокор Аманда Хесс ҳомиладорлигининг сўнгги лаҳзаларида ўз беморларидан бирини туғдирди, деб ёзади TJournal. У бундай ҳолатда ишлаши керак бўлмаган, аммо навбатчи шифокор йўқлиги сабабли ёрдам беришга қарор қилган.
Лиа Холлидей-Жонсоннинг айтиб беришича, унда туғуруқ жараёни жуда тез кечган, боланинг бўйнига эса киндик ўралиб қолган. Шошилинч чақирув ҳақида доктор Хесс хабар топган ва палатасидан чиқиб, аёлга ёрдам бериш учун келган. У ўзи аввалроқ қабул қилган бемор бўлиб чиққан.
Бир неча марталик кучанишдан кейин Холлидей-Жонсоннинг кўзи ёриган, Хесс эса ўз палатасига қайтиб кетган. У ерда аёлни тулғоқ тутган ва 11 соатдан кейин у ҳам фарзандли бўлган.
Изоҳ (0)