Хабаровск ўлкасининг Николаевск тумани ҳудудида айиқлар йўлда тушиб қолган бир тоннага яқин балиқни еб қўйди. Бу ҳақда туман маъмурияти маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
«Юк машинаси балиқчилик хўжалигидан маҳсулотларни олиб келаётганда Николаевскка яқин жойдаги баландликда юкнинг бир қисми — бир тоннага яқини йўлда тушиб қолди. Дарёларда ҳозир озуқа кам, айиқлар балиқнинг ҳидини сезиб, йўлга чиқди ва ҳаммасини еб қўйди», — дейди туман маъмурияти фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Александр Шалигин.
Ижтимоий тармоқларда мазкур ҳодиса фотолари пайдо бўлди. Уларда балиқларга тўла йўл ва тановул билан банд 4 та айиқ акс этган.
Изоҳ (0)