TheGoodTwin94 никли Reddit фойдаланувчиси товони билан боғлиқ сурункали муаммолар билан туғилган, шу туфайли у нормал тарзда юриш имкониятини йўқотди ва оёғини кесиб ташлашларига рози бўлди, деб ёзади Afisha Daily.
Операция ўтгач, эртаси куни унинг эгизак укаси бир оёқли қароқчи либосида уни кўргани келди. «Дарҳақиқат, энди менинг ҳар қандай ибосим — тайёр қароқчилар костюми», — деб ёзди TheGoodTwin94.
Йигитча ҳазилни қадрлади ва ўзини бундан ҳам ёмонроқ одам деб ҳисоблашини тан олди: «Укам бир марта велосипедда учиб, бир нечта умуртқа суягини синдириб олган эди. Мен унга йиғлашдан тўхтаб, оғриқни қолдирувчи дори ичишни таклиф қилганман ва у касалхонага кетаётган пайтда дўстларимникига меҳмонга жўнаворганман».
Ака-укалар энди шифокорни чув туширмоқчи. Эгизаклар шифокор кўрикдан ўтказишга келганида жойларини алмаштирмоқчи ва «Мен оёғимнинг ўрнида ниманидир ҳис қиляпман», — демоқчи.
Изоҳ (0)