Канаданинг Виктория ороли дунёда катталиги бўйича саккизинчи ўринда туради, аммо уни машҳур қилган нарса бу эмас. Унинг юзасида «географик матрёшка» — кўлдаги оролда жойлашган яна бир кўлдаги яна бир орол бор, деб ёзади National Geographic.
Виктория ороли ҳудудида сўнгги муз давридан кейин ҳосил бўлган йирик ва майда кўллар жуда кўп. Уларнинг барчасига ҳам ном берилмаган, шу жумладан, ҳар бирининг ичида ўз ороли бўлган сув ҳавзаларининг ноодатий кетма-кетлиги ҳам номсиздир. NASA’нинг Landsat 8 сунъий йўлдоши олган тасвирлар бу қандай кўринишини кўрсатиб берди.
Денгиз оти шаклидаги, шимолдан шарққа 300 метрга чўзилган номсиз оролча кичик кўлнинг сувлари билан ўралган. У эса ўз навбатида кўлда жойлашган бошқа бир орол ҳудудидан ўрин олган.
Изоҳ (0)