Нидерландия полицияси умумий суммаси ярим миллион еврога тенг iPhone қурилмаларини ўғрилаган талончилар гуруҳини қўлга олди. Ушланган 5 кишининг барчаси 33 ёшдан 43 ёшгача бўлган руминлар бўлиб чиқди, дея хабар беради Meduza.
Полиция тахминига кўра, талончилар махсус жиҳозланган микроавтобусдан фойдаланган.
Улар тунги йўлда кетаётган юк машинасига яқинлашган, шундан сўнг бир киши микроавтобус капоти орқали ошиб ўтиб, машина ичига ўтган. У ердан туриб смартфон тўла қутиларни микроавтобусга улоқтирган.
Полиция жиноятчилар машинаси ва ўғирланган iPhone’ларни топди. Маҳаллий ОАВга кўра, мазкур гуруҳ бутун Европа бўйлаб 2015 йилдан бери амалга оширилган 17 та шундай жиноятга алоқадор.
Изоҳ (0)