Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду солиқлардан бўйин товлаш борасида айбдор деб топилиб, Испания суди олдида жавоб бериши керак эди. «Чемпионат» нашрининг маълум қилишича, футболчи кеча — 31 июль куни судага ташриф буюрди ва 1,5 соатлик ишда бевосита иштирок этди.
Роналдунинг қайд этишича, у ўзини суд олдида айбдор деб ҳисобламайди. Суд мажлисидан кейин журналистлар Криштиануни саволлар билан тўлдириб ташлаган бўлса-да, у бирорта саволга жавоб беришни истамади. Кейинроқ эса масалага шундай изоҳ берди:
Испания солиқ қўмитаси менинг барча даромадларим ҳақида билади. Мен солиқларни тўлашдан бўйин товлаган эмасман. Барчамиз даромадларимиздан солиқ тўлашимиз керак деб ҳисоблаганим учун ҳам, солиқ деклорацияларини ўз вақтида бажарганман.Роналду судда 2011—2014 йиллар оралиғида 14,7 миллион еврони солиқ органларидан яширганликда айбланмоқда. У ўз имиджи орқасидан келадиган даромадларини яшириш бўйича бизнес план ишлаб чиққанликда гумон қилинган. Катта эҳтимол билан унга бу борада агенти ёрдам берган.Криштиану Роналду, «Реал Мадрид» ҳужумчиси
Мазкур ишда Роналду айбдор деб топилса, у нафақат кўрсатилган зарарни қоплаб беради, балки икки йиллик қамоқ жазосини ҳам ўтайди.
Изоҳ (0)