Берлинда Ўзбекистон ва Германия ишбилармон доиралари иштирокида бизнес-форум ўтказилди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Бизнес-форумда немис компаниялари, банклари ва халқаро молия институтларининг 100 дан ортиқ вакили иштирок этди. Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси, Немис иқтисодиёти Шарқий қўмитаси ва Deutsche Bank тадбир ташкилотчилари бўлди.
Ўзбекистон делегацияси фармацевтика, кимё ва тўқимачилик саноатига тааллуқли истиқболли инвестиция лойиҳалари тақдимотини ўтказди. Анжуман доирасида Германия ишбилармонлик доиралари вакиллари билан музокаралар бўлиб ўтди.
Бизнес-форум якунлари бўйича, жумладан, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Siemens концерни ўртасида стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги англашинув меморандуми имзоланди.
Изоҳ (0)