Ҳиндистоннинг Лакҳнау шаҳрида 25—31 июль кунлари халқаро математика мусобақаси бўлиб ўтди. Халқ таълими вазирлиги ахборотига кўра, унда иштирок этган ўзбекистонлик ўқувчилар иккита олтин, иккита кумуш медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади.
Мусобақада дунёнинг 41 та давлатидан ташриф буюрган ёш математикалар иштирок этди. Мазкур танловда тўртинчи марта қатнашаётган ўзбекистонликлар илк бор иккита олтин медални қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги 1-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчилари Дониёр Исмоилов ва Севарахон Остонова индивидуал баҳсларда ўз иқтидорини намоён этиб олтин медални қўга киритди.
Қоракўлдаги худди шу мактабнинг 7-синф ўқувчиси Олимжон Олимов ҳамда 8-синф ўқувчиси Исмоил Пўлатов эса яккалик баҳсларида кумуш медалга сазовор бўлди.
Изоҳ (0)